Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга 2024 йил 1 майдан муддатсиз мораторий жорий қилинади.
Президентнинг 11 мартдаги фармони билан “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Фармонга кўра, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик ҳам кучайтирилади.
Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, қирғоқ бўйи минтақасидаги бузилган ерларнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Бундан аввал Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга 2024 йил 1 майдан муддатсиз мораторий жорий қилинганди.
Изоҳ (0)