Ўзбекистонда ҳар бир мактабнинг 9-синфидан бошлаб биттадан “Ёш гвардиячилар” ватанпарварлик синфлари ташкил этилади. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди.
![](/static/2024/03/12/photo_2022-05-19_15-59-24-pYrEo7rl.jpg)
Унинг билдиришича, ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора тадбирлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори тайёрланди.
Шу кунга қадар Миллий гвардия тасарруфида Республика бўйлаб ҳар бир вилоятда 4 тадан мактабларда жами 56 та мактабларда 265 та “Ёш гвардиячилар” синфлари мавжуд бўлган. Эндиликда қарорга асосан ҳар-бир мактабда биттадан “Ёш гвардиячилар” ватанпарварлик синфлари ташкил этилади.
Бу икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда — 2024/2025-ўқув йилида 2 530 та, иккинчи босқичда — 2025/2026-ўқув йилида 2 536 та мактабда ҳарбий ватанпарварлик синфлари ўз фаолиятини бошлайди.
Изоҳ (0)