Пенсия жамғармаси пенсионерлар ёки ногиронлиги бўлган шахслар учун қандай солиқ имтиёзлари борлигини маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан қуйидаги жисмоний шахслар мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:
- пенсионерлар;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Шунингдек, айрим тоифадаги шахслар ер солиғидан ҳам озод қилинган.
Ҳукумат қарори билан “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. Унга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритиш, индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини шакллантириш ҳамда кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг самарадорлигини мониторинг қилиш тартиби белгиланди.
Изоҳ (0)