Пенсия жамғармаси 10 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига кимлар эгалигини маълум қилди.
Унга кўра, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига асосан, охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидаги шахслар умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади:
- Ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар;
- бунда, эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;
- аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.
Ерости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун умумий белгиланган пенсия ёши 1 йилга қисқартирилади. Мисол учун эркаклар 5 йил шу турдаги ишларда ишлаган бўлса, 55 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.
Изоҳ (0)