Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Kingdom Arena мажмуасида 8 март, жума куни катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов WBA камари учун россиялик Магомед Курбановга қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган жангнинг 5-раундида Исроил рақибини нокаутга учратди ва супер ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳибига айланди.
Шу тариқа Мадримов фаолиятидаги 10-жангида чемпионлик камарини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу бокс оқшомининг асосий жанги Энтони Жошуа ҳамда Френсис Нганну ўртасида кечади.
Изоҳ (0)