Дональд Трамп, агар у АҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, бошқа мамлакатларнинг Америка долларидан воз кечишига йўл қўймайди. Бу ҳақда у CNBC телеканалида маълум қилди.
“Мен бошқа мамлакатларнинг доллардан воз кечишига йўл қўймайман”, — деди у.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, агар Вашингтон “бу стандартни йўқоца, бу инқилобий урушни ютқазиш билан баробар” ва АҚШ учун бу жиддий зарба бўлади.
“АҚШ бунга йўл қўя олмайди. Ҳозирда жуда кўп давлатлар доллардан узоқлашиш учун курашмоқда”, — дея қўшимча қилди собиқ президент.
Изоҳ (0)