Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носозлик туфайли тўхтаб қолган автобусдан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эвакуация қилинди. Бу ҳақда 10 март куни мамлакат ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, техник носоз автобус Қорабутак-Комсомол-Костанай автомобиль йўлининг 80-километрида тўхтаб қолган. Унда Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган 17 нафар фуқаро бўлган.
Улар яқин атрофдаги масжидга эвакуация қилинган. Фуқаролар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган.
14 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носозлик туфайли тўхтаб қолган автобусдан 55 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинганди. 15 февраль куни эса Ақмўла вилоятида автобус бузилиши оқибатида йўлда қолиб кетган 27 нафари ўзбекистонлик эвакуация қилинганди.
Изоҳ (0)