АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 9 апрель тонгида бокс оқшоми ўтказилмоқда.
Мусобақада ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов (9-0-1, 6 КО) ҳам ўз жангини ўтказди. Унга америкалик боксчи Рафаэл Игбокве (15-4, 7 КО) рақиб бўлди.
Жанг тўлиқ ўн раунд давом этди. Дастлабки раундда боксчилар тенг кураш олиб борди, Мадримов сўнгги сониялардаги кучли зарбаси орқали раундни муваффақиятли якунланди. Кейинги уч раунд Ўзбекистон вакилининг тўлиқ устунлигида ўтди.
Жангнинг иккинчи ярмида темп ўртача бўлди ва асосан Исроилнинг аниқ йўналтирилган зарбалари билан ёдда қолди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Мадримовнинг ғалабасини қайд этди — 100:90, 99:91, 99:91.
Шу тариқа Мадримов фаолиятидаги 9-ғалабани қайд этди.
Мазкур бокс оқшомида яна бир ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев ҳам рингга кўтарилади. Унга Марлон Тапалес рақиб бўлади.
Изоҳ (0)