Қуритилган мевалар энг фойдали озиқ-овқатлардан биридир. Улар тўғри қуритилганда ўзида барча витамин ва минералларни сақлаб қолади. “Правда.ру” нашри қуритилган меваларнинг инсон организми учун фойда ва зарарлари ҳақида сўз юритди.
Қуритилган меваларнинг организмга фойдали таъсири кўп, жумладан:
- Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Мевалардаги озиқ-модда толалари ичакларнинг тўғри ишлашига ва токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради;
- Иммунитетни оширади. Қуритилган мевалар иммун тизим ишлашини рағбатлантирувчи Б, C витаминлари ва минералларни ўз ичига олади;
- Танага қувват беради. Қуритилган мевалар таркибидаги табиий шакар организм томонидан қисқа вақт ичида сўрилади ва куч беради;
- Антиоксидантларга бой. Ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади, саратон ва юрак-қон томир касалликлари ривожланишининг олдини олади.
Ҳар нарсада меъёр бўлгани сингари, қуритилган меваларни истеъмол қилишда ҳам эҳтиёткор бўлиш лозим. Бир кунда янги пишган мевани қанча миқдорда есангиз, қуритилган меваларни ҳам худди шундай миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу борада, айниқса, қандли диабет билан касалланган инсонлар огоҳ бўлишлари зарур.
Қуритилган меваларнинг зарари томонлари
Фойдали бўлишига қарамай, қуритилган мевалар ҳам ўзига хос зарарли хусусиятга эга. Уларнинг эътиборни жалб қилувчи тижорий кўринишига интенсив кимёвий ишлов бериш орқали эришилади. Улар чиройли кўринишга эга бўлиши учун турли консервант ва мойлар билан ишлов берилади. Бундай усул ҳашаротлардан ҳимоя қилади ва мевалар сақлаш муддатини узайтиради. Шу сабабли қуритилган меваларни истеъмол қилишдан аввал уларни қайнатилган сув билан чайиш ёки оддий сувда ювиш даркор.
Изоҳ (0)