“Муштум” журнали ва унинг барча интернет тармоқлари ўз фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда журналнинг Telegram каналида маълум қилинди.
Кеча, 6 март куни Ўзбекистонда 101 йилдан бери чоп этиб келинаётган “Муштум” журнали фаолияти тўхтатилгани айтилган эди.
Хабар берилишича, юзага келган келишмовчиликлар ҳамда иқтисодий муаммолар ижобий томонга ҳал этилган.
“Журналнинг тақдирига бефарқ бўлмаганингиз ва чин дилдан қўллаб-қувватлаганингиз учун сизларга ташаккур!”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)