7 март куни АҚШ ва Иордания ҳарбийлари ҳаводан Ғазога минглаб озиқ-овқат қутиларидан иборат ёрдам жўнатмалари ташлади. Бу ҳақда АҚШ олий ҳарбий қўмондонлиги тарқатган маълумотларга асосланиб, CNN хабар берди.

Ҳамкорликдаги операцияда АҚШ ва Иордания ҳаво кучларининг C-130 самолётлари ва гуманитар ёрдам етказиб бериш учун танлаб олинган АҚШ армияси аскарлари иштирок этди. Операция давомида 38 мингдан ортиқ озиқ-овқат қутилари ташланган.
Айтиб ўтиш керакки, бу ёрдам пакети АҚШ ва Иордания томонидан ташкил этилаётган учинчи гуманитар лойиҳадир. Бундан олдин биринчи ёрдам 2 март куни ва иккинчи пакет 5 март кунлари очлик чангалида қолган Ғазо ҳудудига йўналтирилган эди.
Изоҳ (0)