Ўзбекистон фуқаролиги бўлган аёллар Словакиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, иш тури меҳмонхона хизматчиси. Қуйидагича имкониятлар тақдим этилади:
- иш ҳақи: 600 евро (солиқлар тўлангандан кейин);
- иш вақти: ойига 210 соат;
- барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.
Шунингдек, номзодларга қуйидагича талаблар қўйилган:
- 25 ёшдан 45 ёшгача;
- тажрибага эга бўлиш;
- рус ёки инглиз тилида сўзлаша олиш;
- судланмаганлик;
- Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.
Изоҳ (0)