Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 27-турида “Манчестер Сити” 4 март, якшанба куни “Манчестер Юнайтед” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Манчестер дербиси вақтида офицерлар фожиа ҳақида бақирганликда гумон қилиб, бир эркакни ҳибсга олди”, — дейилади Манчестер полицияси пресс-релизида.
Номақбул хатти-ҳаракатларда гумон қилинган шахс бу ҳақда бошқа мухлислар хабар берганидан кейин ҳибсга олинган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода “шаҳарликлар” мухлиси трибунада самолёт ҳаракатларига тақлид қилиб турли ишоралар билан ўша мудҳиш ҳодисани ёдга солишга ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Мюнхендаги самолёт ҳалокати 1958 йил 6 февралда содир бўлган. Самолёт бортида “қизил иблислар” футболчилари, шунингдек, мураббийлар, мухлислар ва журналистлар бўлган. Бортда бўлган 44 кишидан 23 нафари ҳалок бўлган, яна 19 нафари яраланган.
Изоҳ (0)