Блогер Аброр Мухтор Алий 6 февраль куни ҳибсга олинди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари эзгулик жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди. “Дарё”нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаси бу маълумотни тасдиқлади.
![](/static/2024/02/08/photo_2024-02-08_14-17-05-kfn_UJxb.jpg)
Ташановнинг маълум қилишича, блогер ва уламо Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани суди қарори билан қамоққа олинган.
У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-модда (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)сида ифода қилинган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбли деб топилган.
Изоҳ (0)