Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Италияда ўзбекистонлик қиличбоз билан боғлиқ воқеа ҳақидаги маълумотни рад этди.
Аввалроқ, Италияда уч қиличбоз ўзбекистонлик 17 яшар спортчи қизни зўрлаганликда айбланаётгани ҳақида хабар берилган эди.
“Эслатиб ўтамиз, айнан 2023 йилнинг 4-5 август кунлари қиличбозлик бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари ҳар учала тур бўйича Италиядаги халқаро ўқув-машғулот йиғинларига қатнашмаган, балки Хитойда бўлиб ўтган Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида иштирок этган эди.
Бу асоссиз, ишончсиз ва боз устига текширилмаган маълумотларнинг чоп этилиши сохта ва ёлғон эканлиги ўз-ўзидан аён.
Қиличбозлик федерацияси раҳбарияти ушбу маълумот юзасидан йиғилиш ўтказди ва федерациямиз бундай уринишлар кучли спортчиларга бевосита қаратилган спорт ва сиёсий ўйинларнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири”, — дейилади федерация баёнотида.
Изоҳ (0)