Чехия пойтахти Прага шаҳрида Prague International Chess Festival турнири бўлиб ўтмоқда.
Кеча, 4 март куни ушбу мусобақанинг 6-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Рамешбабу Прагнанандҳуга қарши дона сурди ва якунда рақибига кичик хато сабаб мағлуб бўлди. Унинг энг яқин таъқибчиси Парҳам Магҳсоодлоо ҳам мағлубиятга учради.
Ушбу мағлубиятдан сўнг Нодирбекнинг очколари 4 талигича қолди. Парҳам Магҳсоодлоонинг очколари сони эса 3,5 талигича қолди. Абдусатторовни мағлуб этган Прагнанандҳу ҳам очколари сонини 3,5 тага етказиб олди.
Нодирбек Абдусатторов бугун мусобақанинг 7-туридан ўрин олган баҳсда Кеймер Винсентга қарши дона суради.
Изоҳ (0)