Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида аёл ижтимоий тармоқда эри билан уришиб, унга болаларини қийнагани тасвирланган видеони юборди. Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.
Маълум бўлишича, 5 март куни Қувасой шаҳрида яшовчи М.Т. 102 га мурожаат қилиб, унда акасининг шаръий никоҳ асосида яшовчи турмуш ўртоғи М.А. ўз фарзандларини уриб, уларга руҳий тазйиқ ўтказиб, ҳақорат қилганини билдирган.
Аёл шу куни турмуш ўртоғи билан ижтимоий тармоқ орқали уришиб қолиб, жаҳл устида видеотасвирдаги ҳаракатларни содир қилгани ва ушбу тасвирларни турмуш ўртоғига ташлаб бергани аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Изоҳ (0)