Хоразмда ўқитувчи дарс вақтида ўқувчи қизни аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотга кўра, Хоразм вилояти Хонқа тумани 36-сонли мактабнинг бошланғич синф меҳнат фани ўқитувчиси М.А. 23 февраль куни 1 “А”-синф ўқувчилари (2016 йилда туғилган) Ғ.О.(қиз бола), Ю.А. ва Д.Б. (ўғил болалар)ни дарс пайтида назорат ишларини тўғри бажармагани важи билан калтаклаган.
2024 йил 26 февралда ўқитувчининг бундай ноқонуний ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув бошланди. Терговга қадар текширув доирасида ўқувчилар Ғ.О., Ю.А. ва Д.Б.ларга нисбатан судга оид тиббий экспертиза, ўқитувчи М.А.га нисбатан судга оид психиатрия экспертизаси тайинланган.
Қайд этилишича, болалар омбудсмани боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан мазкур ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом эттиради.
Изоҳ (0)