Россиянинг “Азимут” авиакомпанияси Наманган—Москва рейси 10 соатдан ортиқ кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airport матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 февраль куни Тошкент вақти билан соат 05:10 да учиши режалаштирилган А49086 (Наманган—Москва) рейси техник сабабларга кўра 10 соатдан ортиқ вақтга кечиктирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу рейс соат 15:30 га кўчирилди.
Рейс йўловчилари авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилган ва аэропортдан вақтинча бўлиш жойигача транспорт билан таъминланган.
Изоҳ (0)