Тошкентда Россиянинг “Аэрофлот” рейси 6 соатдан ортиқ кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/02/08/photo_2024-02-08_10-15-11-PkxsCdpw.jpg)
Авиакомпаниянинг Тошкент вақти билан соат 03:45 да Москвага парвоз қилиши режалаштирилган SU1871 рейси техник сабабларга кўра номаълум муддатга кечиктирилди. Айни пайтда парвоз кечикиш вақти 6 соатдан ошмоқда.
Қайд этилишича, авиакомпания томонидан рейс йўловчиларини меҳмонхонага жойлаштириш ташкиллаштирилган.
Изоҳ (0)