Наманган вилояти электр таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” вилоят филиали хабар берди.
Қайд этилишича, 27 февраль куни соат 08:35 дан бошлаб, вилоятдаги электр энергияси истеъмоли кескин ошган. Шунингдек, тармоқлардаги юқори юклама сабабли, айрим ҳудудларда таъминотда вақти-вақти билан узилишлар бўлмоқда.
“Истеъмол кескин ошганлиги сабаб, юқори кучланишли тармоқларда узилишларни олдини олиш мақсадида қисқа муддатли чекловлар киритилиши мумкин. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Февраль бошларида кучли шамол сабаб Самарқанд ва Жиззах вилоятлари электр таъминотида узилишлар юз берганди. Шунингдек, аввалроқ Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 1,3 миллиард сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган ноқонуний майнерлар аниқланган эди.
Изоҳ (0)