Хоразм вилояти Хива туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, бугун халқ депутатлари Хива тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сессия қатнашчиларига Хива тумани ҳокими лавозимига президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан тавсия этилган номзод — Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Сардор Палвановни таништирди.
Музокараларда сўзга чиққанлар номзодни қўллаб-қувватлаган. Сессияда вилоят ҳокимининг Сардор Палвановни Хива тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Изоҳ (0)