• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Умрим бекор ўтиб кетди” — Суриядаги террорчилар сафида жанг қилган ўзбекистонлик йигит (видео)

    Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳат олган жиззахлик йигит қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди. 

    Фото: Видеодан кадр

    Маълум қилинишича, 2000 йилда Жиззах вилоятида туғилган шахс интернет орқали Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти аъзоси билан танишиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни мақсад қилган.

    Сўнгра виртуал танишининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг эътиборига тушмаслик бўйича берган кўрсатмалари асосида, 2023 йилнинг июнь ойида авиачиптани айнан учиб кетиш куни қиммат нархда бўлишига қарамай сотиб олиб, Истанбулга жўнаб кетган.

    Туркия орқали Сурияга ўтган жиззахлик йигит “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти аъзолари сафида ғоявий ҳамда ҳарбий тайёргарликдан ўтган. ДХХ томонидан эълон қилинган хабарда таъкидланишича, жангарилар сафида бўлган пайтида ҳам руҳий, ҳам жисмоний зарбаларга учраган йигит таскилот аъзоларининг оғиз кўпиртириб биродарчилик деган гаплари аслида қуруқ сафсата экани, мазлумларни ҳимоя қилиш ҳақидаги гаплари уларнинг қабиҳ ниятларини яшириш учун ниқоб эканини тушуниб етади.

    “Мен Сурияда ҳаёт яхши, исломий ҳаёт, исломга амал қиладиган давлат қуриляпти, деб ўйлаганман. У ерга етиб борганимдан кейин ён-атрофимда бомбалар портлаганини, ҳақиқий аҳволни кўрганимдан кейин фикрим ўзгарди”, — дейди йигит.

    У Сурия ҳукумати кучлари томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиётлар натижасида жиддий жароҳат олган. Соғлиғи тикланганидан кейин, у террористик ташкилотнинг хўжалик ишларига жалб этилган.

    У 2023 йилнинг декабрь ойида даволаниш учун яширин йўллар билан Суриядан қўшни давлатга ўтган вақтида қўлга олингач, Ўзбекистонга олиб келинган.

    “Жиҳод қиламан деб борган жойимда ундай нарса йўқлигини англаб етдим. Умрим бекор ўтиб кетди. Инсонлар бундай тинч жойда яшаётгани, ота-онасининг олдида соғ-саломат бўлиб турганини ҳис қилиб, англаб, шукур қилиб яшаши керак.

    Биродарчилик дейди, лекин биродарчилик аломатларининг бирортасини ҳам кўрмадим. Ўлгани ўлиб кетади, қолгани Туркияда жон сақлаш учун қочиб чиқади, жуда кўпини кўрдим. Араблар ичида ётган бўлсам, араблар ҳам айтяпти, сенга нима бор бу ерда, ҳеч қандай жиҳод йўқ, исломий давлат ҳам йўқ, фақат зулм қилади бирорта яхшилик қилмайди булар, деб. Тинчлик йўқ, пул учун ҳаммаси. Ҳолат жудаям оғир”, — дейди йигит ўз иқрорида.

    Ҳозирда унга нисбатан ДХХ томонидан Жиноят кодексининг 155-2 (террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) ва 244-2 (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    23.02.2024, 13:23   Изоҳ (0)   12288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилган ўзбекистонлик эркак 9 йилга қамалди

    23.09.2023, 14:29

    Наманганда Сурияга чиқиб кетишга уринган яширин гуруҳ аъзолари қўлга олинди

    06.10.2023, 10:05

    Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик йигитлар қўлга олинди

    18.10.2023, 20:35

    Ўзбекистон бир ойда қарийб 5 млн долларлик чой импорт қилди

    23.02.2024, 12:30

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 

    23.02.2024, 12:22

    “Табиий газ ҳажми меъёрий схемага яқинлашяпти” — Энергетика вазирлиги

    23.02.2024, 11:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.