Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-5 даражага паст бўлган нисбатан совуқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Маълум қилинишича, кечалари 0-5 даража совуқ, баъзи жойларда 2 даражагача илиқ, кундуз куни 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Шимолда кечалари 7-12 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.
24—25 февраль кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиш хавфи бор.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 24-25 февралда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Тошкентда шанба куни вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади. Якшанба куни бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)