Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал жавоб ўйинида “Навбаҳор” 22 февраль, пайшанба куни “Ал-Иттиҳод”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Карим Бензема боши билан ўз дарвозасига зарба берди ва тўп дарвоза тўридан жой олди. Биринчи таймнинг қўшиб берилган сўнгги дақиқасида Ҳамдаллаҳ ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувда наманганликлар Саудия клубига муносиб қаршилик қилди, аммо учрашувнинг сўнгги дақиқаларида наманганликлар футболчиси Табатадзе ҳисобни 2:1 ҳисобига келтирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Навбаҳор” футболчиси қизил карточка олди. Шу тариқа ҳисоб 2:1, саудияликлар фойдасига.
“Навбаҳор” жамоаси ҳам бошқа ўзбек клублари каби ўз юришини нимчорак финалда тўхтатди.
ОЧЛ
1/8 финал баҳси
22 февраль, пайшанба
“Ал-Иттиҳод” – “Навбаҳор” 2:1
Голлар: 0:1 — 25 Карим Бензема (автогол), 1:1 — 45 Ҳамдаллаҳ, 2:1 — Табатадзе (автогол).
Изоҳ (0)