“Ferrari” жамоаси аъзоси Чарльз Леклер Ўзбекистон автоспорт ва картинг федерацияси (NAFKU) таклифига биноан бугун Тошкентга келди.
Мамлакатимизда FIА Бош ассамблеясининг ёзги йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда, тадбир Самарқандда бўлиб ўтади ва тадбир доирасида FIА ўзининг 120 йиллигини нишонлайди. Спортчи Ўзбекистон автоспорт ва картинг федерацияси (NAFKU)нинг фахрий меҳмони бўлиб, у дастхат бериш маросимида иштирок этди ва мухлислар билан суҳбатлашди.
Эслатиб ўтамиз, “Формула-1” жамоаларининг мавсумолди синовлари 21 февраль куни Баҳрайндаги Сахир трассасида бошланади ва уч кун давом этади. Ушбу синовларда пойгачилар янги автомобилларни тўлиқ синовдан ўтказиш имкониятига эга бўладилар.
Айнан шу ерда 29 февралдан 2 мартгача мавсумнинг биринчи босқичи – Баҳрайн Гран-приси бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)