Туркиянинг 16 вилоятида ўтказилган “Боздўғон-2” аксилтеррор операцияси доирасида 120 киши қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди.
Унинг қайд этишича, қўлга олинганлар Суриядаги террорчилик гуруҳлари билан алоқадор бўлишда, терроризмни тарғиб қилишда ва ноқонуний кўча акцияларини уюштиришга чақирганликда гумон қилинмоқда.
Операция давомида хавфсизлик кучлари қурол ва алоқа воситаларини қўлга киритди.
14 февраль куни Туркияда ўзи билмаган ҳолда қотилга ёрдам берган ўзбекистонлик қамоққа олингани хабар қилинганди. У танишига уйдан чиқиндиларни олиб чиқишда кўмаклашган. Кейинчалик аниқланишича, чиқиндихонага ташланган гилам ичида Туркия фуқаросининг жасади бўлган.
Изоҳ (0)