Украина қуролли кучлари бўлинмасининг командири Николай Волохов руслар Авдеевкада элита қўшинларини тўплаганини, уларнинг сони кўплигини айтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
“Вазият мураккаб. Душман мураккаб. Бизга қарши 7 та душман бригадаси борлиги ҳақида маълумотга эгамиз. Шуни айтишим мумкинки, бу бизникига нисбатан кўпроқ. Душманнинг ишчи кучи ва техникасини йўқ қилиш бўйича бир кунда рекорд ўрнатдик. Лекин ҳозирча нишонланадиган ва хурсанд бўладиган алоҳида нарса йўқ, чунки душман жуда мураккаб, у ўзининг элита бўлинмаларини жойлаштирган. Буни Бахмут яқинида “вагнерчилар” бўлган давр билан солиштириш мумкин, аммо бундан ҳам қийинроқ кўринади”, — дейди у.
Ҳарбийлардан ташқари Россия артиллерия ва дронлардан ҳам фаол фойдаланмоқда.
“Душман қанотли манёврларни амалга оширишга жуда фаол ҳаракат қилмоқда, нафақат миқдорий (бу ердаги пиёдалар сони жуда катта), балки сифат жиҳатидан ҳам бизни ноқулай аҳволга соладиган вазиятга олиб келишга ҳаракат қилишмоқда. Уларга буни амалга оширишга имкон бермаймиз”, — дейди Волохов.
Изоҳ (0)