• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Спорт тарихидаги энг буюк шахснинг сўнгги ғалабаси. Муҳаммад Алининг ҳалокатли реванш жанги ҳақида

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али бундан 6 йил аввал, 2016 йилнинг 3 июнида вафот этганди. Аммо бокс мавжуд экан, унинг номи ҳеч қачон унутилмайди. Туғилганда Кассиус Марселлус Клей бўлган Али тарихдаги энг буюк боксчилардан бири ҳисобланади. У ушбу спорт туридаги кўплаб нормаларни бузиб, кўпчиликка «капалакдек учиб, аридек чақ» шиори билан таниш бўлган мутлақо янги услубни ўйлаб топган.

    Муҳаммад, шунингдек, рақибларига босим ўтказиш учун моҳирлик билан треш-токъдан фойдаланганларнинг биринчисидир. Спорт ютуқларидан ташқари, Али сиёсатчи ва саховатли хайриячи сифатида ҳам танилган. «Буюк» лақабини олган Али 1978 йилнинг 15 сентябрида фаолиятидаги сўнгги ғалабасини қўлга киритган. У вафот этган сана муносабати билан қуйида ушбу жанг ва унинг атрофидаги тафсилотлар ҳақида сўз юритилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Муҳаммад Али ўша пайтга келиб, кекса ва бокс фахрийси ҳисобланарди. У 36 да эди, бу ёшдаги аксарият боксчилар катта спорт билан хайрлашаётган вақтлар эди. 1978 йилнинг февраль ойида Али шов-шувли тарзда Леон Спинксга ютқазиб қўяди, шундан сўнг кўпчилик унинг фаолиятига нуқта қўйишга улгурганди. У ёш рақибидан техника борасида устунроқ бўлса ҳам, ҳаракатлари анча секинлашиб қолганди. Жангда Спинкс фаолроқ ҳаракатланади ва бутун спорт оламини ҳайратда қолдирган ҳолда ғалабани ўз томонига оғдиради. Али рақибини чарчатишни мақсад қилганди, аммо Леон кучини бутун жангга тўғри тақсимлай олади. Қолаверса, Муҳаммад осон ғалаба ва юқори нотада спортни тарк этишга умид қилиб, жанг олдидан деярли машғулот ўтказмаганди.

    Яқинлари ва дўстлари Алини Спинксга қарши реванш жангидан воз кечишга ва ҳақиқатан ҳам фаолиятини якунлашга кўндиришга астойдил ҳаракат қилади. «Буюк»нинг соғлиғида кўплаб муаммолар кузатилади: Эрни Шейверс устидан қозонилган ғалабадан сўнг Муҳаммаднинг шахсий шифокори ундан спортни тарк этишни сўрайди, боксчининг яқинларига огоҳлантириш хатларини ҳам юборади.

    Али яқинлашиб келаётган жиддий касалликнинг дастлабки белгилари: бош оғриғи ва хотира билан боғлиқ муаммолардан азият чекарди. Реванш иштиёқида ёнаётган Муҳаммад яқинларининг гапига ҳам, ўз ақлига ҳам қулоқ солмайди. Спинкс билан реванш жанги 15 сентябрь куни Ню-Орлеандаги «Супердоум»да бўлиб ўтади. Бироқ бу сафар жанг фаворити Али эмас, Леон эди.

    Муҳаммад жангга яхши тайёргарлик кўради, жисмоний ҳолатини ҳам тиклаб олади. Спинкс ўзининг зарбалари билан машҳур рақибига деярли етиб бора олмайди, у ёш боксчига том маънода сабоқ бериб қўяди. Тўғри, Али энг яхши вақтларидаги билан бир хил даражада тезликни кўрсата олмайди, лекин бу ажойиб техника ва ҳимоядаги моҳирлик билан компенсация қилинади. Бир неча раундда Али гўё ўзининг энг зўр йилларида бўлгани каби рингда шунчаки «парвоз қилар», аниқ жеблар билан рақибини «сийлар» ва ўзи томон учиб келаётган зарбаларга моҳирлик билан чап берарди.

    Чарчаган вақтида клинч ҳолатига кириб, ўзига нафас ростлаш имконини тақдим этарди. Леон эса бу фонда шунчаки ожиз кўринарди: унга бир вақтнинг ўзида бир қанча мураббийнинг кўрсатмалари ҳам ёрдам бермайди. «Буюк» фахрий деярли барча раундларда Спинксдан устун бўлиб, ҳакамларнинг қарори билан ишончли ғалабага эришади ва чемпионлик камарини қайтариб олади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ғалабадан сўнг Али профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилади. Бироқ муваффақиятсиз пул сармояси туфайли юзага келган молиявий муаммолар кекса Муҳаммадни яна рингга чиқишга мажбур қилади. «Буюк» WBC камари эгаси Ларри Ҳолмсга қарши рингга кўтарилади. Унинг аҳволига қараш кишида ачиниш ҳиссини уйғотарди: Ҳолмс 10-раунддан кейин таслим бўлган Алини ортиқча қийинчиликсиз яхшигина қийнаб қўяди.

    Бир йил ўтгач Али Тревор Бербик билан жанг қилади ва очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учрайди. Шундан сўнг эса бутунлай фаолиятини якунлайди. Олдинда уни паркинсон касаллигига қарши кечган узоқ кураш кутиб турганди.

    1984 йилнинг сентябрь ойида Али эшитиш, нутқ ва тананинг мотор функциялари ёмонлашгани сабабли Нью-Йоркдаги касалхоналарнинг бирига ётқизилади, барча таҳлил ва текширувлардан сўнг шифокорлар унга паркинсон ташхисини қўяди. Ўша даврда Муҳаммаднинг касалхонага ётқизилиши бутун спорт оламини ларзага келтирганди. Касаллик давосиз, барча мавжуд муолажа усуллари унинг аломатларини енгиллаштиришга қаратилган, холос.

    Али касалликдан азият чекарди, бироқ бу нарса унинг ақлий қобилиятларига таъсир ўтказмайди. Шу боис у ўзини Ислом динига хизмат қилишга бағишлашга қарор қилади. Муҳаммад умрининг сўнгигача одамларга ёрдам бериш ва мунтазам равишда хайрия ишлари билан банд бўлади. Ҳатто яқин шарқ мамлакатларидаги экстремистик гуруҳлар билан музокараларда ҳам қатнашади. Ўзига берилган мақомга мос равишда ҳаёт кечирган Муҳаммад Али 2016 йилнинг 3 июнь санасида, Аризона штатидаги касалхонада, 74 ёшида ҳаётдан кўз юмади.

    Мавзуга доир: 

    • Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али
    • «Бокс спорт сифатида тугаган кун». Муҳаммад Алининг энг баҳсли ғалабаси ҳақида
    • Афсонавий Муҳаммад Алига қарши 15 раунд туриб берган «ноунейм». «Рокки» фильмининг яралишига сабабчи бўлган боксчи ҳақида
    • Тайсон ва Муҳаммад Алини миллионлаб долларга «ухлатган» ва арзимаган чақалар эвазига шерикларини ўлдирган каллакесар промоутер Дон Кинг ҳақида

    03.06.2022, 23:50   Изоҳ (0)   48628
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона» аксарият футболчиларининг маошини 50 фоизга қисқартирмоқчи

    03.06.2022, 19:01

    Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги финалида Тошкент ва Жиззах жамоалари ўзаро тўқнаш келади

    03.06.2022, 17:46

    Суперлига 12-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум бўлди

    03.06.2022, 15:18

    UFC президенти профессионал боксни бузилган бизнес деб атади

    03.06.2022, 14:30

    Луис Энрике ЖЧ—2022 нинг асосий фаворитларини санаб ўтди

    03.06.2022, 12:45

    Леброн Жеймс миллиардер спортчилар қаторидан жой олди

    03.06.2022, 11:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу яқин вақт ичида содир бўлади” — Ламин Ямал келажаги борасида бир қарорга келди

    Спорт | 9 май, 18:05

    Испанияда эркак газли сувдан бир қултум ичиб, ошқозони ва қизилўнгачини куйдирди

    Дунё | 9 май, 17:40

    Шри Ланкада ўнлаб ҳарбий хизматчилар бўлган вертолёт ҳалокатга учради

    Дунё | 9 май, 17:25

    Трамп Зеленский билан телефонда суҳбатлашди

    Дунё | 9 май, 17:10

    “Қизимни хавф остига қўйишни истамайман” — Тони Кроос нега Германияга қайтишни истамайди?

    Спорт | 9 май, 17:00

    Олимлар инсоннинг ташқи қиёфаси унинг исмига қараб ўзгаришини исботлади

    Дунё | 9 май, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.