Ўзбекистон фуқаролари Беларусга 720 доллар маошли ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эълон берди.

Унга кўра, фуқаролар Беларуснинг “Белавтомаз” автомобиль ишлаб чиқариш заводига ишга таклиф этилади. Иш тури: автомобилсозлик. Имкониятлар: иш ҳақи 2370 Беларусь рубли (720 доллар) (солиқлар тўлангандан кейин), иш вақти: 5 кун 8 соатдан.
Қайд этилишича, авиачипта, ётоқхона, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома иш берувчи ҳисобидан, овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан. Талаблар:
- 18 ёшдан 50 ёшгача;
- тажрибага эга бўлиш;
- рус тилини суҳбат даражасида билиш;
- судланмаганлик;
- Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.
Рўйхатдан ўтиш (номзодлар 200 нафарга етганда рўйхатдан ўтиш тўхтатилади).
Изоҳ (0)