Бухоро вилоятидаги чўл ҳудудида 6 нафар фуқаро овчилик йўлланмасини олмай туриб ов қилаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро вилояти Экология бошқармаси Қоракўл ва Пешку туман инспекцияси инспекторлари томонидан чўл ҳудудида назорат рейд тадбири ўтказилди. Олиб борилган рейд тадбирлари давомида 6 нафар фуқаро овчилик йўлланмасини олмай туриб ов қилаётгани аниқланди. Булар:
Пешку туманида — 2 нафар;
Қоракўл туманида — 4 нафар.
Ушбу ҳолат юзасидан 6 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 3 миллион 400 минг сўмдан жарима белгиланди.
Изоҳ (0)