Болгариянинг София шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Странжа—2024 мусобақасида 11 февраль, якшанба куни финал баҳслари бўлиб ўтди.
-71 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Иқболжон Холдоров жазоирлик Моҳамед Маҳелоуфни 5:0 ҳисобида таслим этиб, олтин медалга эга чиқди.
-60 кг вазн тоифасида Абдумалик Ҳалоков тожикистонлик Асрор Воҳидовни қийинчиликсиз ортда қолдириб, олтин медални нақд қилди.
-54 кг вазнда Хўжаназар Нортожиев мезбон давлат боксчиси Ясен Радевни мағлубиятга учратди.
-75 кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев болгариялик Виллиам Чоловни аяб ўтирмади. 5:0 ва олтин медал.
+92 кг вазн тоифаси вакили Жаҳонгир Зокиров мезбон давлат боксчисининг жангдан бош тортганлиги сабабли, тўғридан-тўғри мусобақа ғолибига айланди.
-50 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Сабина Бобоқулова ҳиндистонлик Зарен Ниҳатни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, Шаҳзод Музаффаров, Адҳамжон Муҳиддиновлар кумуш медал соҳибига айланди. 10 февраль кунги баҳсларда Ҳуморабону Мамажонова, Асилбек Жалилов, Ҳасанбой Дўстматов, Дилшод Абдумуродов, Фазлиддин Эркинбоев ва Самандар Жалоловлар мусобақани бронза билан якунлади.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 6 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалга эга чиқди.
Изоҳ (0)