Лас-Вегасда 20 апрель санасида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади.
АҚШда бўлиб ўтадиган бокс кечасининг асосий жанги Девин Ҳейни ва Райан Гарсия ўртасида кечади.
Ушбу жанг ғолиби Ҳейнининг WBC йўналиши бўйича енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарига эга бўлади.
Гарсия сўнгги бор декабрь ойида рингга кўтарилиб, саккизинчи раундда Оскар Дуартени нокаутга учратган эди. Унинг ҳисобида 24 та ғалаба (20 та нокаут) ва битта мағлубият бор.
Девин Ҳейни эса декабрь ойида Режис Прогрейс устидан ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонганди. Девин ҳисобида 31 та ғалаба (15 та нокаут) бор.
Изоҳ (0)