Эрон Афғонистон билан чегарасини мустаҳкамлаш ишини бошлади. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди.
Қуруқликдаги кучлар қўмондони бригада генерали Киюмарс Ҳайдарийга кўра, Разавий Хуросон вилоятидаги чегаранинг 74 километр узунликдаги шимолий қисмида муҳандислик ва техник ишлар олиб борилмоқда. Тегишли лойиҳа 4 босқични ўз ичига олади: биринчи навбатда, тўсиқлар ўрнатиш, кейин инфратузилма ва йўлларни қуриш.
Ҳайдарийнинг қайд этишича, чегараларни ҳарбий қисмлар билан ёпиш таҳдид мавжудлигини англатмайди, балки разведка ва жанговар шайлик учун зарур: чегарада Эрон хавфсизлигига таҳдид солмайдиган майда тушунмовчиликлар кузатилиб туради.
Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий айтишича, Покистон сингари, Эроннинг Афғонистон билан чегараси ҳам ноқонуний кириш учун фойдаланиладиган ҳимояланмаган ҳудудлар билан тўла. Бундай ҳудудларга устувор аҳамият берилади ва гап шунчаки панжара эмас, балки ҳимоя иншоотлари мажмуасини қуриш ҳақида бормоқда.
Изоҳ (0)