Футбол бўйича Осиё Кубоги финалида мусобақа мезбони Қатар терма жамоаси 10 февраль, шанба куни Иорданияга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Қатар аъзоси Акром Афиф пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди.
Иккинчи бўлимда иорданияликлар фаоллик кўрсатди ва мувозанатни тиклади. 67-дақиқада Язан ал-Наимат ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шундан сўнг Акром Афиф яна 2 марта пенальтидан унумли фойдаланди ва жамоасининг чемпион бўлишини таъминлади.
Шу тариқа Қатар ўз мезбонлиги остида ўтган мусобақа шоҳсупасига кўтарилди. Қайд этиб ўтиш жоиз, Қатар 2019 йилда ҳам мусобақа чемпиони бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Қатар ярим финалда Эрон устидан ғалаба қозониб, Иордания эса Жанубий Кореяни таслим этиб, финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Осиё Кубоги
Финал
10 февраль, шанба
Иордания — Қатар 1:3
Голлар: 0:1 – 22 Афиф (пенальти), 1:1 – 67 Ал-Наимат, 1:2 – 73 Афиф (пенальти), 1:3 – 90 Афиф (пенальти).
Изоҳ (0)