Тошкент шаҳар Миробод туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, 8 февраль куни тахминан соат 15:45 ларда Миробод тумани Нукус—Миробод кўчалари кесишган чорраҳасида
- 1979 йилда туғилган В.К. бошқарувида бўлган Kia русумли автомашина;
- 1959 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашина;
- Zeekr русумли автомашина (ҳайдовчининг шахсига ойдинлик киритилмоқда) иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Kia, Matiz, ҳайдовчилари ва Zeekr русумли автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага олиб борилган. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)