Наманганда Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғловчи янги йўл ва Норин дарёси устига кўприк қурилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари жараёнида умумий узунлиги 17,5 километрни ташкил этувчи мазкур лойиҳа тақдимоти билан танишган. Республика йўл қурилиш дирексияси буюртмачилигида бош пудратчи “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” ДУК томонидан Норин дарёси устига 2024 йилда қиймати 53,6 млрд сўмлик 482 метр узунликда кўприк қурилади. Жами объект қиймати 184,9 млрд сўмни ташкил этади.
Шу ерда мазкур йўл қурилиши таркибидан ўрин олган янги кўприк қурилишига нуронийлар иштирокида оқ фотиҳа берилган.
Ушбу лойиҳа шарофати билан Уйчи, Норин туманларида транспорт тирбандликлари ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олиниб, 100 дан зиёд МФЙларда яшовчи 450 минг аҳоли ва 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратилади.
Изоҳ (0)