“Бек Барака”да ўтказилган назорат тадбирларида кўплаб норасмий тадбиркорларнинг фаолияти қонунийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят солиқ бошқармаси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Зангиота тумани бўлими билан ҳамкорликда ҳудудда фаолият олиб бораётган “Бек Барака ихтисослашган савдо комплекси” МЧЖга қарашли мажмуада ўрганиш ишлари олиб борган.
Мазкур савдо дўконларида жами 708 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, уларга онлайн НКТларидан фойдаланган ҳолда мижозларга QR код ва фискал белгили чек тақдим этиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб борилган.
Ўрганиш ишларининг биринчи кунида 555,6 млн сўмлик савдо тушумлари назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинди. Хатлов жараёнида 267 та савдо дўконларида 5 нафар фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний равишда фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди ва 4 нафар якка тартибдаги тадбиркор ҳамда 1 нафар юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди.
Изоҳ (1)
катта угрилар ушланибдику.