Наманганда электробус қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев Хитой давлатининг автобус, электробус ҳамда маиший техникалар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналари вакиллари билан учрашди.
Учрашувда Хитойнинг Geely Nеw Energy Cоммерcиал Vehicle Group компанияси автобус ва электробус каби жамоат транспортларини олиб кириш ҳамда Nеw Kinpo Group компанияси томонидан Наманганда электротехника воситалари ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.
“Электробус шаҳримиз учун жуда зарур. Дастлаб келтириладиган 10 та электробусни марказий кўчаларимизга йўналишлар бўйича тажриба сифатида қатновини йўлга қўямиз”, – деган шаҳар ҳокими.
Қайд этилишича, учрашувда компания вакиллари энергия тежамкор, атроф-муҳит ва экологияга зарарсиз бўлган техникаларни кўпайтириш, ишлаб чиқаришда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олган.
Изоҳ (0)