Аргентина президенти Хавьер Милей мамлакат раҳбари сифатидаги илк хорижий сафарини Исроилга амалга оширди. Бу ҳақда La Nacion хабар қилди.
Ташриф уч кун давом этади. Учрашув давомида Аргентина президенти бош вазир Бенямин Нетаньяху ва президент Исаак Герцог билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Газетанинг ёзишича, Хавьер Милей Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац билан учрашуви давомида Аргентина элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчиришини айтган.
Сафарда давлат раҳбарига президент девонининг бош котиби лавозимини эгаллаган синглиси Карина Милей, Аргентина ташқи ишлар вазири Диана Мондино, шунингдек, республиканинг Исроилдаги элчиси Аксел Ваниш ҳамроҳлик қилмоқда.
Изоҳ (0)