• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2024 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми камида 2,5 млрд долларга етказилади

    Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Давлат дастури лойиҳасининг “Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш” йўналиши доирасида пахта ва ғалла экинлари ҳосилдорлигини ошириш, жумладан, пахта ҳосилини ўртача 45-50 центнерга, ғалла бўйича 80-100 центнерга етказиш мақсад қилинган. Шунингдек, пахтада 5 та ва ғаллада 8 та янги тезпишар, серҳосил навларни танлаш ва жойлаштириш, танлаб олинган навлар майдонини ҳар йили камида 10 фоизга кенгайтириб бориш, замонавий ресурс тежамкор технологияларни пахта ва ғалла майдонларининг 40-50 фоизида жорий этиш, олимларни агрокластерларга бириктириш ҳамда илмий асосланган тавсиялар бериш, тупроқ унумдорлиги паст бўлган пахта майдонларида алмашлаб экиш тизимини кенгайтириш назарда тутилган.

    Чорвачиликда йиллик ўсиш суръатини камида 3,8 фоизга етказиш, ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,2 баробарга, экспортни ҳажмини 1,5 баробарга ошириш, аграр соҳани замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш чораларини кўриш каби масалалар дастур лойиҳасига киритилган.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Дастур лойиҳасида қуввати 45 минг тонна бўлган 11 та агрологистика маркази фаолиятини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалигида хавфли пестицидлардан фойдаланишни тартибга солиш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажмини камида 2,5 млрд долларга етказиш белгиланган.

    Мажлисда дастур лойиҳасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экинлардан юқори ҳосил олишни таъминлашга ҳамда қишлоқ хўжалигида янги иш ўринларини яратишга қаратилган масалаларга ҳам эътибор қаратилганлиги таъкидланди. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 100 трлн сўмдан ошириш, яъни жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш даражасини 25 фоиздан ошириш, жумладан, мева-сабзавотни 3,2 млн тоннага, гўштни 450 минг тоннага, сутни 3 млн тоннага ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари улушини 40 фоизга етказиш режалаштирилган.

    Шу билан бирга, хусусий сектор билан ҳамкорликда 13 та янги ўсимликлар клиникасини, аҳоли хонадонларида биолабораторияларнинг 400 та мавсумий шохобчаларини ташкил этиш орқали 1 200 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган. 

    Сенаторлар томонидан бугунги кунда бутун дунёда долзарб бўлиб бораётган сув танқислигининг олдини олиш, сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш борасида дастур лойиҳасида белгиланган вазифалар муҳимлиги таъкидланди.

    Хусусан, 1,5 минг километр йирик каналларни бетонлаштириш, 6 113 та сув хўжалиги объектида сув ҳисобини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи қурилмаларни ўрнатиш, 2 647 та мелиоратив кузатув қудуғида сизот сувлари сатҳи мониторингини автоматлаштирилган тизимга ўтказиш назарда тутилган.

    Қизғин муҳокамалар жараёнида сенаторлар, экспертлар гуруҳи аъзолари ҳамда мутахассислар томонидан Давлат дастури лойиҳасига бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

    06.02.2024, 23:52   Изоҳ (0)   6386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қиш илиқ келгани сабаб мевали дарахт ва сабзавотлар “уйғонмоқда”. Ҳаво совиса, экинлар ҳосилсиз қолиши мумкин 

    09.01.2024, 15:25

    2024 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 3,5 млрд долларга етказилиши мумкин

    02.02.2024, 20:27

    Тўртта йирик туризм кластерини шакллантириш орқали 2024 йилда хорижий сайёҳларнинг умумий сони 10,5 миллионга етказилади

    05.02.2024, 22:52

    Хоразмда тиббий ҳисобда турадиган эркак бедарак йўқолди

    06.02.2024, 23:07

    Россияда фарзанди билан қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

    06.02.2024, 22:44

    Ўзбекистонда қурилиш майдонларига сув сепадиган осма ёмғирлатгичлар ўрнатилади

    06.02.2024, 22:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.