Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида поезд Gentra’ни уриб юборишидан бир оиланинг 5 аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Воқеа 31 январь куни соат 20:30 ларда Шўрчи—Элбаён темирйўл бекатлари оралиғидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида содир бўлган. Сариосиё—Тошкент йўловчи поезди ушбу темирйўл кесишмасидан ўтаётган Gentra’ни уриб юбориб, шошилинч тўхтаган.
Оқибатда Gentra ҳайдовчиси — 35 ёшли Б.Н. ва унинг икки ёшли ўғли турли тан жароҳатлари олиб, Шўрчи марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳайдовчининг 64 ёшли онаси З.Х., 29 ёшли турмуш ўртоғи С.Ш. ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари — 12 ёшли қизи М.М., 9 ёшли ўғли М.М., 5 ёшли қизи М.М. эса воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)