Криштиану Роналду жароҳати сабабли “Интер Майами” билан ўйинга туша олмаслиги мумкин.
АS нашрининг хабар беришича, 38 ёшли футболчи Лионель Месси тўп сурадиган “Интер Майами”га қарши ўйинни ўтказиб юбориш эҳтимоли бор.
“Ан-Насср” унинг жароҳати қанчалик жиддийлиги борасида батафсил маълумот бермаган. Бироқ, Роналдунинг мушаклари билан боғлиқ муаммолари бор ва унинг тикланишига бир неча ҳафта кетади.
Шунингдек, Криштиану жароҳати сабабли жамоанинг Хитойда бўлиб ўтадиган турини ҳам ўтказиб юборади. У ерда Саудия клуби “Шанхай Шенхуа” (24 январь) ва “Ханчжоу Гринтаун”га (28 январь) қарши ўйинлар бўлиб ўтади. “Интер Майами”га қарши баҳс эса 1 февралга мўлжалланган.
Лионель Месси эса ушбу учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)