Ўзбекистонда педагоглар судга шикоят қилганда давлат божи тўламаслиги белгиланди.
Президент томонидан имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қуйидаги қўшимчалар киритилди. Унга асосан эндиликда педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Изоҳ (0)