• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Оғзингга қараб гапир, бўйнингни юлиб оламан” — Юлдуз Усмонова айрим психологларни фирибгарликда айблади. Шоира Исоқова унинг фикрларига муносабат билдирди

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг айрим психологларга нисбатан айтган танқидий фикрлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Фото: “Дарё”

    — Сен нима деяпсан, оғзингга қараб гапиргин. Бўйнингни юлиб оламан. Агар Қуръони каримни ўқиб, шундай ишлар қилаётган бўлсангиз, бу сизнинг муаммойингиз. Рўмол ўраб туриб, мусулмонларнинг муқаддас китобини ёмонлаб ўтирганларнинг кимлигини биламан. Рўмолга ёпиниб исломга қарши ишлаётганларни ҳам биламан. Рўмолингни ечиб, бу ердан йўқол. Христиан ҳам рўмол ўрайди. Сенинг гапларинг телба-тескари. Аброр Мухтор Али жуда тўғри гапларни гапирди. Тўғри гапнинг тўғрилигини айтиш керак. “Любой” психологни олиб келинг, фирибгар эканлигини бўйнига қўйиб бераман. Эринг домла, сен фолбин бўлиб Қуръони каримни бошқа китоблар билан аралаштириб гапирсанг. Одамлардан 37 миллион сўмдан олсанг, у пулни сенга эмас, етим-есирларга берса бўлмайдими? Бу масалада давлатимизга мурожаат қиляпман, бу масалага чора кўрилиши керак, — дейди хонанда Instagram тармоғида бўлган жонли суҳбатда.

    Хонанданинг бу фикрлари ижтимоий тармоқларда “айлангач”, журналист Сарвар Баҳодиров психолог Шоира Исоқова билан интервью ташкиллаштирди. Психолог сифатида хонанданинг фикрларига қандай муносабатда эканлигини сўради.

    Фото: Instagram

    — Бугунги кунда психология соҳасини бизнесга айлантириб олганлар бор. Қўлида бирорта ҳунари бўлмасдан уйда ўтириб, бекорчиликдан ўзидан психолог, психогенетик ва эзотерик ясаб олганлар ҳам жуда кўп. Аслида психология ҳазиллашиб шуғулланадиган соҳа эмас — бу жуда жиддий илм. Баъзан ижтимоий тармоқларда “Бизга Қуръони карим бўлса бас, психология керак эмас”, деб ёзишади. Унда сизга стоматолог ва невропатолог каби соҳалар ҳам керак бўлмаслиги лозим. Чунки психология ҳам мана шулар қаторидаги катта йўналиш ҳисобланади. Бугунги кунда хорижда психологиянинг 300 дан ортиқ йўналиши бўлса, бизда бор-йўғи 10-12 таси ишлайди холос. Юлдуз Усмонова ҳақ, мен психогенетикларнинг қабулига бориб, ота-бобомнинг қилган гуноҳлари учун мен жавобгарман деб депрессияга тушиб қолган кўп инсонлар билан ишлаяпман. “Ҳозирги ҳаётингда кимларнингдир хатоси учун жавоб беряпсан”, деган нотўғри талқин бор. Бу нотўғри тушунча. Чунки инсон ҳар бир ташлаган қадами ва ҳаёти учун ўзи жавоб беради.

    Юлдуз Усмонованинг баъзи гапларига қўшилмайман, ҳамма психологларга бирдек тош отиб қўйди. Бизда ҳақиқий илм олган психологлар ҳам бор, хонанда бу гапи билан ҳўлу қуруқни бирдек ёқиб қўйди. Шахсан мен 25 йилдан буён шу соҳада изланишлар олиб бораман, шу боис Юлдуз Усмоновага ўз эътирозларимни билдирдим.

    Мен ўша психологларнинг бир соатлик қабули пулига қизиқиб кўрдим. Бириники 12 миллион сўм, ҳатто баъзи сохта психологлардан маслаҳат олиш учун 37 миллионгача ҳам пул сарфлашар экан. Қандай қилиб психологик ёрдамга муҳтож бўлиб турган одамдан бунчалик кўп пул талаб қилиш мумкин? 100-200 АҚШ долларини олдиндан пластик картасига ташласангиз, кейин вақтини белгилаб, онлайн консултация қиладиганлари ҳам бор экан. Қайси китоб асосида бемор билан шуғулланасиз, десангиз жавоб беришолмайди. Гўёки улар бир соат ичида инсондаги бор муаммони ҳал қилиб берадигандек гапиришади. Бу имконсиз, психологик муаммолардан бунчалик қисқа вақт ичида қутулиб бўлмайди.

    Яқинда бир инсон сохта психолог қабулига борганда “Сизга ота-онангизнинг бахтсизлиги ўтяпти. Улардан воз кечинг”, дебди. Қанақасига инсон ота-онасидан воз кечиши мумкин? Бу гап ислом динига ҳам тўғри келмайди-ку. Биттаси ижтимоий тармоқлар орқали чиқиб “Сизнинг пулингиз йўқми, демак, отангиздан хафасиз. Ёки қайсидир аждодингизнинг қилган гуноҳи учун жавоб беряпсиз”, дейди. Балки, пулсизликнинг сабаби инсон ўз устида ишламаслиги билан боғлиқдир. Нега инсон хатоларини ўзидан эмас, ўтиб кетган аждодларидан излаши керак? — дейди психолог Шоира Исоқова.

    01.02.2024, 18:27   Изоҳ (0)   144735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишни фабрикадан бошлаган, Туркияда молиявий қийинчиликка учраган “бойнинг қизи” Юлдуз Усмонова 60 ёшда (фото, видео)

    14.12.2023, 15:52

    “2-3 йил концерт бермайман, ‘Халқлар дўстлиги’да шароит қилиб беришсин”. Юлдуз Усмонова бу йилги концертига ҳозирча 100 минг доллар “тиккани” ҳақида гапирди (фото,...

    09.01.2024, 22:10

    “У ёқда 2-3 минг доллар топади, бизда эса ойлик 3 миллион сўм”. Юлдуз Усмонова яхши санъаткорларнинг чет элга кетиб қолаётгани ҳақида гапирди (видео)

    11.01.2024, 10:41

    Ботир Қодиров, Сардор Мамадалиев ёки Шоҳжаҳон Жўраев: Қайси хонанданинг Тошкентдаги “бирров” хизмати нархи 5 минг доллар?

    01.02.2024, 15:30

    Жарроҳ бўлишни орзу қилган, ота-онасининг “қулоқсиз” фарзанди бўлган ва қўшиқларидан бирини 16 та хориж санъаткори ижро этган Улуғбек Раҳматуллаев 42 ёшда (фото, в...

    01.02.2024, 11:30

    Бир неча килога озганидан сўнг ташқи кўриниши кескин ўзгарган машҳурлар (фото)

    31.01.2024, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.