Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков НАТОнинг кенг кўламли машғулотлари Россияга таҳдид солаётганини, Москва бунга тегишли чоралар кўришини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Steadfast Defender 2024 машғулотлари Россия Федерацияси учун хавф туғдирмоқда.
“Бизнинг тушунишимизча, НАТО қарама-қаршилик воситасидир. Альянс, аслида, АҚШ томонидан яратилган, тузилган ва ҳозирда айнан қарама-қаршилик воситаси сифатида бошқарилмоқда. Ушбу восита ўз ролини бажаришда давом этмоқда. Албатта, бу биз учун таҳдид, биз унга шундай муносабатдамиз”, — деди Песков конференция чоғида.
НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Bauer октябрь ойида қилган чиқишида мазкур машғулотлар “Россиянинг альянснинг шарқий қанотига уюштириши мумкин бўлган босқинига жавоб бериш”дан иборат эканини айтганди.
Хусусан, машғулотлар давомида Калининград вилояти ва Беларусь ўртасидаги Сувалки йўлагидаги можаро сценарийси ишлаб чиқилмоқда. Машғулотлар 31 январда бошланиб, 31 майгача давом этиши керак. НАТО маълумотларига кўра, бу Шимолий Атлантика альянсининг 1988 йилдан бери ўтказган энг йирик ҳарбий машғулоти бўлади.
2024 йилнинг январида Bauer альянс кучлари яқин йигирма йил ичида Россия билан кенг кўламли урушга тайёргарлик кўраётганини айтганди. У НАТО давлатлари ҳукумати ва уларнинг тинч аҳолисини можаро ва эҳтимолий ҳарбий хизматга тайёрланишга чақирди.
Изоҳ (0)