Исроил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш истеъфога чиқиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац маълум қилди, деб ёзади Politico.
Нашрнинг қайд этишича, Исроил томонидан бу баёнот БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) ходимларининг 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужумига алоқадорлиги ҳақидаги айбловларидан кейин берилган.
“Албатта, БМТ бош котиби сифатида унинг зиммасида жавобгарлик бор. Гутерриш истеъфога чиқиши ёки БМТ уни алмаштириши керак”, — дея таъкидлади Кац.
Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни UNRWA тергов бошланганини эълон қилганди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш эса ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумида муайян ходимларнинг иштироки ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқиш ташаббуси билан чиққан.
Изоҳ (0)