Осиё футбол конфедерацияси талқинига кўра Осиё Кубоги мусобақасининг 3-тур рамзий жамоаси эълон қилинди.
Таркибдан Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Фаррух Сайфиев ўрин олди. Сайфиев Австралияга қарши баҳсда ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган эди.

Дарвозабон: Саранон Ануин (Таиланд);
Ҳимоячилар: Мусъаб ал-Баттат (Фаластин), Абдуллоҳ ал-Хайбари (Саудия Арабистони), Фаррух Сайфиев (Ўзбекистон);
Ярим ҳимоячилар: Ли Кан Ин (Жанубий Корея), Парвизжон Умарбаев (Тожикистон), Меҳди Тареми (Эрон), Али Жасим (Ироқ);
Ҳужумчилар: Аясе Уэда (Япония), Аймен Ҳуссеин (Ироқ), Фаисал Ҳалим (Малайзия).
Изоҳ (0)