Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг ҳарбий унвони бир поғонага кўтарилди.
Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Катта лейтенант Бектемир Мелиқўзиевга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарининг буйруғига биноан “Капитан” ҳарбий унвони берилди.
Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев сўнгги жангини 2023 йилнинг октябрь ойида Алантес Фоксга қарши ўтказиб, 4-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)