Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев март ойида навбатдаги жангини ўтказиши мумкин.
Ўзбекистонлик боксчи океан ортида машғулотларни давом эттириш мақсадида январда АҚШга жўнаб кетади.
Унинг айтишича, промоутерлари март ойида Бектемирга жанг ташкил этиб беришни мақсад қилишган. Катта эҳтимол билан бу Элиминатор, яъни чемпионлик йўлидаги саралаш жанги бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиэв сўнгги жангини 8 октябрь куни Алантес Фоксга қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратганди.
Изоҳ (0)